17:26 / 29.09.2016
6 632

Ўзбекистонлик кикбоксчилар Жаҳон кубоги медалларини қўлга киритди

Ўзбекистонлик кикбоксчилар Жаҳон кубоги медалларини қўлга киритди

Кикбоксинг бўйича жаҳон биринчилигида ўзбекистонликлар тўртта медални қўлга киритди.

Кикбоксинг бўйича Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биттадан олтин ва кумуш ҳамда иккита бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
20 дан зиёд мамлакатнинг 1000 нафардан ортиқ спортчиси иштирок этган мусобақаларда Нодир Худойбердиев 69 кг гача вазн тоифасида ўз рақибларидан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Нормуҳаммад Раҳмонбердиев эса ўз вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. Мерож Истамшоев ваШоҳжаҳон Маҳаматов «бронза» соҳибларига айланди.

Манба:"gazeta.uz"

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик кикбоксчилар Жаҳон кубоги медалларини қўлга киритди