23−25 сентябрь кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида Гран-при доирасида дзюдо бўйича мусобақа ўтказилди. Мукофот пули 100 минг доллар бўлган мусобқада 31 мамлакатдан 229 нафар спортчи иштирок этди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.
Ўзбекистон термаси мазкур мусобақага уч нафар спортчиси — Муҳаммадлазиз Қаюмов (73 кг.гача), Суҳроб Турсунов (73 кг.гача) ва Эрбол Рустамов (90 кг.гача) билан қатнашди.
Қаюмов ва Рустамовлар саралаш раундидан ўта олишмади. Бироқ Суҳроб Турсунов мусобақанинг бронза медалига сазовар бўлди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда у косовалик спортчи Акил Гаяков билан куч синашди. У рақибини елкадан ирғитиш – “ура-наге” услуби билан мағлуб этди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда