13−18 сентябрь кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида эркин, аёллар ва юнон-рум кураши бўйича 17 ёшгача ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг 17 кишидан иборат спорт делегацияси якка курашларнинг барча уч йўналиши бўйича иштирок этди. Олти кун давом этган баҳслар якунига кўра, миллий терма вакиллари юнон-рум кураши бўйича бир кумуш ва бир бронза медалига сазовор бўлди, деб ёзмоқда "Газета.uz" нашри.
42 килограмгача вазн тоифасида Ихтиёр Ботиров чорак финалда эронлик Хусайн Арамига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, «бронза» учун кечган баҳсда туркиялик Бурак Узундан устун келди — 3:1.
Элбек Эргашев (-46 кг) эса финалда Озарбайжон вакили Фаил Искандаровга 12:3 ҳисобига мағлубиятга учраб, кумуш медал билан кифояланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади