14:31 / 15.09.2016
6 251

Португалия футзал термаси бош мураббийи: Ўзбекистон термаси жуда кучли мураббийга эга

Португалия футзал термаси бош мураббийи: Ўзбекистон термаси жуда кучли мураббийга эга

Футзал бўйича Португалия терма жамоаси устози Хорхе Браз Ўзбекистон термасига қарши ЖЧ–2016 турнири “А” гуруҳи 3-туридан олдин ўз фикрини айтиб ўтди.

“Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли мураббийга эга. Мен бўлажак рақибизнинг Колумбияга қарши ўйинини стадиондан кузатдим, ушбу баҳсда Ўзбекистон жуда ёрқин ўйин намойиш этди.

Жамоамизда Рикардиньодек ўйинчи борлигидан фахрланаман. У ҳақиқий профессионал ва ўз ишини устаси. Рикардиньо жамоамизнинг етакчиси ва унга бўлган ишончим чегара билмайди”, – деди Хорхе Браз.

Эслатиб ўтамиз, Португалия “А” гуруҳида 4 очко билан биринчи, Ўзбекистон терма жамоаси эса 1 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

Манба: www.ufa.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Португалия футзал термаси бош мураббийи: Ўзбекистон термаси жуда кучли мураббийга эга