13:24 / 13.09.2016
6 554

Ассалом, Европа Чемпионлар лигаси! Бугун 1-тур ўйинлари бошланади

Ассалом, Европа Чемпионлар лигаси! Бугун 1-тур ўйинлари бошланади

Бугун Европа қитъасида Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 1-тур учрашувларига старт берилади.

Икки кун давомида футбол ишқибозлари ҳукмига бир қатор қизиқарли бўлган ўйинлар ҳавола этилади.

Жумладан, Киев шаҳрида маҳаллий "Динамо" жамоаси Италиянинг "Наполи" клубини қабул қилади. Россиянинг "Ростов" жамоаси бўлса Мюнхенда "Бавария" меҳмони бўлади.

Каталонияда мухлислар "Барселона" - "Селтик" учрашувига гувоҳ бўлишади. Кўпчилик Луис Энрике шогирдларидан чиройли ўйин ва ғалаба кутмоқда.

Бугунги ўйинларнинг шубҳасиз энг қизиғи Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Унда ПСЖ жамоаси Лондоннинг "Арсенал" клубини кутиб олади. Ўйинга бўлган қизиқиш анчагина. Сабаби ўзингизга аён. Икки номдор жамоа ўзаро орани очиқ қилади.

Бундан ташқари, "ПСВ" Эйндховен - "Атлетико" Мадрид баҳси ҳам диққат марказимизда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, барча ўйинлар Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.

Ушбу тур анонси билан танишинг:


Манба: www.fut.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ассалом, Европа Чемпионлар лигаси! Бугун 1-тур ўйинлари бошланади