01:05 / 10.09.2016
5 395

Гвардиола ўзининг Моуриньо билан рақобати хусусида фикр билдирди

Гвардиола ўзининг Моуриньо билан рақобати хусусида фикр билдирди

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Манчестер дербиси арафасида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Араг Моуриньо мени ўйиндан кейин бирга ичишга таклиф этса, мен буни бажонидил қабул қиламан. Мен кўп марта айтганман, унга ҳамиша ҳурмат билан қараганман. Ҳамиша ўз ҳамкасбларимдан, рақибларимдан ўрганишга ҳаракат қиламан. Мен Моуриньодан ҳам ўрганганман. Жозе Бобби Робсон билан ишлаганида менинг мураббийим эди.

Мадриддаги охирги учрашувимиз, мен ўшанда «Барселона» бош мураббийи эдим, оддий бўлмаганди. Лекин биз Моуриньо билан 2-3 ҳафта олдин премьер-лига мураббийлари учрашуви вақтида кўришдик ва озроқ гаплашдик. Мен ўшанда Роналд Куман ва Тони Пулис билан ҳам суҳбатлашдим. Барчаси кўнгилдагидек бўлди. Бизнинг душманларча рақиблигимиз ҳақидаги гапларни журналистлар ўйлаб топишган», – деган мураббий.

«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги дерби баҳси 10 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола ўзининг Моуриньо билан рақобати хусусида фикр билдирди