10:30 / 09.09.2016
6 222

Паралимпия ўйинлари. Сузувчилар Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 4та медаль келтирди

Паралимпия ўйинлари. Сузувчилар Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 4та медаль келтирди

Рио-де-Жанейро паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари биринчи кунги баҳсларни ўта муваффақиятли бошлашди. Дюздочилардан кейин баҳсларда иштирок этган сузувчилар ҳам делегация ҳисобини медаллар билан бойитишди.

Баттерфляй услубидаги (S13) 100 метрга сузиш бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақада 2 нафар ўзбекистонлик спортчи шоҳсупага кўтариладиган бўлди. Кирилл Паньков ва Музаффар Турсунхўжаев саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, финал йўлланмасини қўлга киритишганди. Финалда Паньков маррага иккинчи бўлиб етиб келди, Турсунхўжаев учинчи ўринни эгаллаб бронза медали билан кифояланди.

Аёллар ўртасидаги баттерфляй услубида (S13) 100 метрга сузиш мусобақаси ҳам Ўзбекистон вакиллари учун омадли кечди. Ўзбекистонлик 3 нафар спортчи саралашдан муваффақиятли ўтиб, финалда иштирок этиш учун йўлланма олганди. Дастлабки 50 метр масофада Муслима Одилова 1-ўринда бораётганди, бироқ маррага америкалик сузувчи биринчи бўлиб етиб келди. Одилова кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Фотимахон Омилова бронза медалини қўлга киритди. Шоҳсанамхон Тошпўлатова 4-ўринни эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Паралимпия ўйинлари. Сузувчилар Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 4та медаль келтирди