7 098
Паралимпия ўйинлари. Диск улоқтириш. Ҳусниддин Норбеков жаҳон рекордини қайд этиб, чемпион бўлди
Рио-де-Жанейро шаҳрида бошланган Паралимпиаданинг илк кунида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 3тага етди.
Енгил атлетиканинг диск улоқтириш баҳсларида (F37) иштирок этган Ҳусниддин Норбеков илк уринишда дискни 54,46 метрга улоқтириб, ўзининг шахсий рекордини янгилаган бўлса, иккинчи уринишда 59,75 метр масофани қайд этиб, жаҳон рекордини янгилади.
Шу тариқа, у нафақат паралимпия ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди, балки ушбу йўналишда жаҳон ва олимпия рекордларини янгилади. Мусобақада 12 нафар спортчи иштирок этди.
Дастлабки 3та уринишдан кейин 4 нафар иштирокини тўхтатди ва 8 нафар спортчи 3 мартадан уринишни амалга оширишди.
Кумуш медаль соҳибига айланган литвалик Миндаугас Билиус 53,40 метр натижани қайд этди. Бронза медаль олган хитойлик Хиа Донг эса дискни 52,15 метр масофага улоқтирганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди