09:55 / 09.09.2016
6 067

Паралимпия ўйинлари. Ўткиржон Ниғматов Ўзбекистон делегациясига яна бир олтин медаль келтирди

Паралимпия ўйинлари. Ўткиржон Ниғматов Ўзбекистон делегациясига яна бир олтин медаль келтирди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия делегацияси ҳисобига дзюдочилар жамоаси навбатдаги медални тақдим этди.

Эркаклар ўртасида 66 кг. вазн тоифасида иштирок этган Ўткиржон Ниғматов паралимпия ўйинларида чемпион бўлди.

Уз чорак финалда кубалик дзюдочини "вазари" баҳоси билан мағлуб этди. Ярим финалда эса украиналик Давид Хоравага қарши баҳс муддатидан олдин қайд этилган ғалаба билан якунланди.

Ниғматов ҳал қилувчи баҳсда озарбойжонлик Байрам Мустафоевни иппон билан мағлубиятга учратди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Паралимпия ўйинлари. Ўткиржон Ниғматов Ўзбекистон делегациясига яна бир олтин медаль келтирди