11:35 / 07.09.2016
6 650

7 йил ичида илк марта FIFA симулятори Мессини энг яхши футболчи деб топмади

7 йил ичида илк марта FIFA симулятори Мессини энг яхши футболчи деб топмади

Кейинги 7 йил ичида илк марта FIFA футбол симулятори «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини эмас, «Реал» футболчиси Криштиану Роналдуни энг яхши футболчи сифатида қайд этди.

EA Sports сайтида FIFA 17 ўйинидаги энг яхши 50 футболчи рўйхати эълон қи қилинди, унда Евро-2016 чемпионатида ғалаба қозонган португалиялик Роналду биринчи ўринда, ундан кейин эса Месси жойлашган.

Мессининг рейтинги - 93, Роналдуники - 94. Шу билан қайд этиш керакки, Мессининг дриблинги жуда яхши баҳоланган - 96.

Рўйхатдаги кучли бешликка Мессининг жамоадошлари Неймар ва Луис Суарес, шунингдек Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер кирган.

Ўнликда Роналдунинг жамоадоши Гарет Бейл, «Манчестер Юнайтед» аъзоси Златан Ибраҳимович, шунингдек Жером Боатенг, Роберт Левандовски ва дарвозабон Давид де Хеа ҳам бор.

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Марко Ройс FIFA 17 юзи бўлган. У Мессининг ўрнини эгаллаган.

FIFA 17 футбол симульятори 27 сентябрь куни PlayStation 4, Xbox One, PlayStation 3 ва Xbox 360 учун чиқарилади.

Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 7 йил ичида илк марта FIFA симулятори Мессини энг яхши футболчи деб топмади