Рио Олимпиадасида ҳалок бўлган германиялик мураббий тўрт кишига ҳаёт бахш этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-08-2016 | 09:55 ZAMIN.UZ / Спорт / 19 Август 2016
589

Рио Олимпиадасида ҳалок бўлган германиялик мураббий тўрт кишига ҳаёт бахш этди

Рио Олимпиадасида ҳалок бўлган германиялик мураббий тўрт кишига ҳаёт бахш этди

15 август куни Рио-де-Жанейро шаҳрида Германиянинг слалом эшкак эшиш бўйича терма жамоаси мураббийи Штефан Хенце автоҳалокатга учраб ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Марҳум Штефан тўрт нафар одам учун органлар донори бўлди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.

Рио-де-Жанейро штати соғлиқни сақлаш органларининг хабар беришича, Штефан Хенценинг юрак, жигар ва икки буйраги тўрт нафар беморга муваффақиятли кўчириб ўтказилган.

Хенце 2004 йилги Афина Олимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.