12:35 / 26.02.2017
8 378

Қибрай туманидаги уйда ёлланиб ишлаётган шахс хонадон эгасининг Lacetti машинаси, пуллари ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетди

Қибрай туманидаги уйда ёлланиб ишлаётган шахс хонадон эгасининг Lacetti машинаси, пуллари ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетди

Тошкент вилояти, Қибрай тумани «Ёшлик» МФЙда яшовчи, ишламайдиган, 1981 йилда туғилган фуқаронинг уйида ёлланиб ишлаб юрган, Чирчиқ шаҳрида яшовчи шахс уй бекаси ухлаб қолганидан фойдаланиб, ўғриликка қўл урди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Жиноятчи уйдан 1 миллион 200 минг сўм пул, 700 доллар, LG телевизори, SONY русумли фотоаппарат, iPhone мобил телефони ва турли қимматбаҳо заргарлик буюмларини олиб, уй эгасининг Lacetti автомашинасига юклади ва автомашинани ҳайдаб воқеа жойидан қочди.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни содир этган, 1971 йилда туғилган шахс аниқланиб, ушланди.

Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қибрай туманидаги уйда ёлланиб ишлаётган шахс хонадон эгасининг Lacetti машинаси, пуллари ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетди