22:49 / 24.02.2017
7 350

Ўзбекистонлик зиёратчиларни Умра сафарига олиб бориш учун 30та рейс ташкил этилади

Ўзбекистонлик зиёратчиларни Умра сафарига олиб бориш учун 30та рейс ташкил этилади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 20 февралдан бошлаб "Умра-2017" дастури доирасида рейсларни амалга оширишни бошлади, деб ёзмоқда Спутник нашри.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига Boeing-767 ҳаво кемаларида етказилади.

Бу йил дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича 30та рейс амалга оширилиши кўзда тутилган, 5500 йўловчи ташиш режалаштирилган.

"Умра-2017" дастурини амалга ошириш мақсадида йўловчиларга барча шароит ва қулайликларни яратиш учун Миллий авиакомпаниянинг малакали мутахассислари жалб этилган.

"Умра-2017" дастури 11 апрелгача давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик зиёратчиларни Умра сафарига олиб бориш учун 30та рейс ташкил этилади