14:53 / 24.02.2017
18 430

Тошкентда одам олиб қочиб, 20 000 доллар талаб қилган тўда қўлга тушди

Тошкентда одам олиб қочиб, 20 000 доллар талаб қилган тўда қўлга тушди

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ушбу жиноят жорий йилнинг 6 февраль куни тахминан соат 18:30ларда Тошкент шаҳар Учтепа туманида содир бўлган, деб ёзади Sof.uz сайти.

4-5 нафар номаълум шахс қора рангли ниқоб ва қўлқоб кийган ҳолда давлат рақами номаълум бўлган, оқ рангли «Нексия-1» русумли автомашинада келиб, «Нексия-2» русумли автомашина ҳайдовчиси, Учтепа туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқарога нисбатан куч ишлатиб, қўлларига пластмассадан ясалган кишан тақиб, бошига қора рангли ниқоб кийдирган ҳолда автомашинада номаълум томонга олиб кетган.

Сўнг унинг белига қўлбола, ясама мослама тақиб, уни ўлдириш билан қўрқитган ва 20 000 (йигирма минг) АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 7 февраль куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 137-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари ва 165-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланган 5 нафар шахс қўлга олинди.
Жиноятда гумонланувчиларнинг бири муқаддам судланган, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1968 йилда туғилган шахс бўлиб, унинг жиноий шерикларидан 2 нафари Паркент туманида яшовчи 1969 йилда ва 1978 йилда туғилган, яна 2 нафари эса пойтахтнинг Учтепа туманида яшовчи 1984 ва 1991 йилда туғилган шахслар эканлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида юқорида қайд этилган жиноятни улар 1991 йилда туғилган жиноий шерикларининг «Нексия» русумли автомашинада содир этгани фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор-тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда одам олиб қочиб, 20 000 доллар талаб қилган тўда қўлга тушди