14:20 / 24.02.2017
7 181

Ўзбекистон аҳолиси 1,7 фоизга ортди

Ўзбекистон аҳолиси 1,7 фоизга ортди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мамлакатимизнинг 2017 йил 1 январь санасига кўра демографик ҳолати акс этган маълумотларни чоп этди. Унга кўра, айни вақтда республикадаги аҳоли сони 32 миллион 121 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг бошидаги маълумотдан 545,8 минг кишига ёки 1,7 фоизга ортганини кўрсатди.

Айтиш керакки, шаҳар аҳолисининг сони қишлоқ аҳолиси сонига қараганда бир мунча ортган. 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, умумий аҳолининг 50,6 фоизи, яъни 16,2 миллион киши шаҳарда истиқомат қилса, аҳолининг 49,4 фоизи, яъни 15,9 миллионга яқин киши қишлоқ жойларда яшайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон аҳолиси 1,7 фоизга ортди