2020 йилга келиб инсониятнинг 60 фоизи, яъни 4,1 млрд киши интернетга кира олади, деб ҳисобламоқдалар Халқаро электр алоқа иттифоқи (ITU) мутахассислари.
ITU маълумотларига кўра, 1989 йилда ихтиро қилинган интернетдан 2015 йил ҳолатига кўра сайёрамизнинг 43 фоиз аҳолиси (3,2 млрд киши) кира олган, ваҳоланки бу кўрсаткич 1995 йилда бор-йўғи 1 фоиз атрофида бўлган, деб ёзмоқда Кун нашри.
ITU ҳисоб-китобларига кўра, 2016 йилда Америка қитъасининг 65 фоиз аҳолиси интернетга кира олган. МДҲда бу кўрсаткич 66 фоизни, Африкада – 25 фоиз, Европада – 79 фоиз, Осиё ва Океанияда – 42 фоиз, араб дунёси давлатларида 41 фоизни ташкил қилган.
Интернетдан фаол фойдаланувчи давлатлар ўнталиги қуйидагичадир: Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Бразилия, Япония, Россия, Нигерия, Германия, Буюк Британия, Мексика. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
“Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди