Россия онкология илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази ва Н.Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Н.Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази жаҳондаги етакчи тиббий-илмий муассасалардан биридир.
Тадбирда имзоланган меморандум доирасида онкологик касалликлар билан курашиш бўйича илмий, амалий ва услубий ҳамкорликни кенгайтириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, илм-фан ютуқларини оммалаштириш, тиббий хизматни ривожлантириш бўйича қатор тадбирлар режалаштирилган.
“Ўзбекистон онкология хизматининг илмий-амалий, моддий-техник салоҳияти жаҳон андозалари талабларига тўла жавоб беради. Бугунги тадбир ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлди. Илмий-амалий алоқаларни янада кенгайтириш, замонавий технологиялар юзасидан тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва тиббий таълимни такомиллаштиришга доир қатор лойиҳаларни режалаштирганмиз. Бу ишлар тиббиёт ривожи ва инсон саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейди Н.Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази директори, академик Михаил Давидов.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоев иштирок этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан
Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди
Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди