20:47 / 16.02.2017
6 826

"Ҳаробалик миллионер" фильми сценарийчиси Элчи лавозимига тайинланди

"Ҳаробалик миллионер" фильми сценарийчиси Элчи лавозимига тайинланди

"Савол-жавоб" китоби орқали бутун дунёга танилган Викас Сваруп Ҳиндистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди Спутник нашри.

Нашр хабарига кўра, Сваруп тез кунда ўз вазифасини бажаришга киришади.
Сваруп 1986 йилдан буён дипломат сифатида фаолият юритиб келади. У шу йиллар мобайнида Ҳиндистоннинг турли давлатлардаги элчихоналарида ишлаган. Лондондаги командировкаларнинг бирида Викас роман ёзишга қизиқиб қолади. Шу тариқа "Савол-жавоб" асари 2005 йилда дунё юзини кўрган ва Сварупга улкан шуҳрат олиб келган.

Ўзбек киноихлосмандларига яхши таниш бўлган "Ҳаробалик миллионер" "Савол-жавоб" асари асосида суратга олинган. Фильм 2009 йилда 8та "Оскар" мукофоти билан тақдирланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Ҳаробалик миллионер" фильми сценарийчиси Элчи лавозимига тайинланди