07:32 / 12.02.2017
8 010

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси янги лойиҳани тақдим этади

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси янги лойиҳани тақдим этади

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Тошрангметзавод” АЖ билан ҳамкорликда қаттиқ маиший электрон мосламалар (чироқ лампаси, баттарейка, қувватлагич ва бошқалар)дан қолган чиқиндиларни йиғиш ва талабларга кўра йўқ қилиш учун янги лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда “Потребитель.Уз”га асосланиб Qalampir.uz сайти ёзмоқда.

Эндиликда, қаттиқ маиший электрон мосламаларнинг чиқиндиларини ташлаш учун махсус ахлат қутилари ташкил этилиши кўзда тутилган. Бундай контейнерлар аҳоли гавжум масканларда, савдо шахобчаларида ўрнатилиши кутилмоқда. Режага кўра, босқичма-босқич бундай чиқинди турларини йиғиш сайёр пунктлари ташкил этилади.

Мазкур лойиҳа жорий йилнинг май ойидан бошлаб амалга оширилади, деб жавоб берган Тошкент Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Шомурод Шоходиевич Муҳаммеджанов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси янги лойиҳани тақдим этади