Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президентини табриклади, деб хабар қилди Спутник нашри.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 12-декабрни Халқаро бетарафлик куни деб эълон қилиш тўғрисидаги Резолютсия қабул қилиниши муносабати билан чин дилдан табриклаб мактуб йўллади", — дейилади хабарда.
Мактубда "ушбу қарор, ҳеч бир муболағасиз, тарихий аҳамиятга эга воқеа бўлди. Шахсан Сиз томонингиздан илгари сурилган ташаббусни жаҳон ҳамжамиятининг барча аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланиши халқаро саҳнада Туркманистоннинг юқори мавқега эга эканлигини, бизнинг кенг минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлашда Сизнинг хизматларингиз ва ҳиссангизни барча томонидан тан олинишини яққол кўрсатди", деган сўзлар қайд этилган.
Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистонда Туркманистон билан дўстлик ва қўшничилик муносабатлари алоҳида қадрланишини айтган. "Бизнинг давлатларимиз халқаро сиёсат ва минтақавий барқарорликнинг долзарб масалалари бўйича умумий ёки ўхшаш позицияга эга", — дейилади мактубда.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга мустаҳкам соғлик, масъулиятли давлат ишларида янги зафарлар, Туркманистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва янада равнақ топишни тилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди