21:36 / 08.02.2017
9 229

Арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида яна 74 оила янги уйли бўлди

Арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида яна 74 оила янги уйли бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Чаманзор маҳалласида 74 оила замонавий уйларга кўчиб ўтди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.

Барча қулайликларга эга бу хонадонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун мўлжалланган кичик ер майдони ҳам бор. 10 та бир қаватли ва 32 та икки қаватли уй асосан ёш оилаларга берилди.

“Очиғи, қисқа фурсатда ўз уйимиз бўлади, деб сира ўйламаган эдик. Сабаби, ўзимиз уй қуриб олишимиз учун йиллар керак бўлар эди. Бугун эса давлатимиз томонидан бизга берилган имтиёз орқали ниятимиз амалга ошди”, дейди янги хонадон соҳибларидан Қудрат Эшжонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида яна 74 оила янги уйли бўлди