Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1 февраль куни “Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz сайти.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартиш ва қўшимча киритилиши белгиланди.
Янги тартибга кўра, товарлар ва хизматларни экспортга сотишдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг 25 фоизи ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак, экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг 50 фоизи мажбурий сотилиши керак бўлган товарлар ва хизматларнинг алоҳида турлари бундан мустасно.
16 турдаги товар ва хизматлар рўйхатнинг мустасно бўлган қаторидан жой олган бўлиб, тушумнинг 50 фоизи хорижий валютада бўлиши лозим. Бу товарлар ва хизматлар қаторига буғдой, барча турдаги олтингугурт, табиий газ ва нефть-газ тармоғининг бошқа маҳсулотлари, водород, инерт газлар ва бошқа металл бўлмаган газлар, рух ва ундан тайёрланган буюмлар, гидразин ва гидроксиламин ҳамда уларнинг ноорганик тузлари, бошқа ноорганик асослар, оксидлар, гидроксидлар ва бошқа металлар пероксидлари, уран, полиэтилен, полипропилен, қора металлар, мис ва ундан тайёрланган буюмлар, бошқа қимматли бўлмаган металлар, металлокерамика, улардан тайёрланган буюмлар, авиатранспорт хизматлари, темир йўл транспорти хизматлари, телекоммуникация хизматлари, банк хизматлари киради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади