11:37 / 04.02.2017
6 475

Хитойлик фуқаро кичик ер участкасини деб 5 нафар қўшнисини пичоқлади

Хитойлик фуқаро кичик ер участкасини деб 5 нафар қўшнисини пичоқлади

Бугун, 4 февраль куни Хитойнинг Ханань провинциясида даҳшатли қотиллик содир этилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ушбу провинцияда истиқомат қилувчи фуқаро кичик ер участкаси сабаб, қўшнилари билан жанжаллашиб, жаҳл устида қўлига пичоқ олган ва улардан 3 тасини пичоқлаб ташлаган. Шу билан бирга, кўнгилсизликда қатнашган яна 4 киши жароҳатланган.

Зудлик билан шифохонага етказилиб, ҳаётини сақлаб қолиш учун керакли чоралар кўрилганига қарамай, жароҳатланганларнинг 2 нафари оламдан ўтди.

Маълумотларга қараганда, бўлиб ўтган ишдан сўнг қотил ўз жонига ҳам қасд қилмоқчи бўлган. Бироқ у полиция томонидан ҳибсга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойлик фуқаро кичик ер участкасини деб 5 нафар қўшнисини пичоқлади

Жамият янгиликлари