20:17 / 01.02.2017
6 318

Шавкат Мирзиёев Канада Бош вазирига таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев Канада Бош вазирига таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Канада Бош вазири Пьер Жеймс Трюдога Квебек шаҳрида содир этилган террочилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабарига таяниб Қалампир.уз сайти ёзмоқда.

Давлатраҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Канаданинг Квебек шаҳридаги Ислом маданият марказидаги масжидда отишма содир этилганди. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. 39 киши отишмадан омон чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Канада Бош вазирига таъзия билдирди