17:17 / 01.02.2017
8 050

"Менинг кўзларимни отамга беринг. У мени кўриб қувонсин!" сўзлари муаллифи Эрдўған билан учрашди

"Менинг кўзларимни отамга беринг. У мени кўриб қувонсин!" сўзлари муаллифи Эрдўған билан учрашди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва унинг турмуш ўртоғи Амина Эрдўған сурати кенг тарқалган суриялик қизнинг оиласини қабул қилишди. Суратда қиз Башар Асад режими бомбардимони натижасида оёқлари ва кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган отасини қучиб тушган. Анадолу нашри шу ҳақида хабар берди, деб маълум қилмоқда "Kun.uz".

Анқарадаги Президент қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Кўзёшининг опаси - Сидра ҳамда отаси Маҳмуд Халиф Носир иштирок этишди.

Фото: Анадолу

Суҳбат давомида президент оиласи болаларга совғалар улашди.

Фото: Анадолу


27 ёшли Маҳмуд Халиф Носир бомбардимондан кейин оёқлари, ўнг қўлидаги бармоқлари ва кўриш қобилиятидан маҳрум бўлди.

Кўзёшининг "Менинг кўзларимни отамга беринг. У мени кўриб қувонсин!" деган сўзлари Туркия жамиятида катта муҳокамага сабаб бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Менинг кўзларимни отамга беринг. У мени кўриб қувонсин!" сўзлари муаллифи Эрдўған билан учрашди