20:23 / 30.01.2017
8 142

Республика бўйлаб Ислом Каримов хотирасига эҳсон маросимлари ўтказилди

Республика бўйлаб Ислом Каримов хотирасига эҳсон маросимлари ўтказилди

30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди. Бу ҳақда Қалампир.уз сайти хабар берди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов нафақат одил ва адолат давлат раҳбари, балки бутун дунё тан олган буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистоннинг янги тарихи асосичиси, ҳуррият, илм-фан ва бунёдкорлик, тинчлик раҳнамоси эди.

Ислом Каримов раҳбарлиги даврида Ўзбекистон мисли кўрилмаган ютуқларга эришди. Пахтаси билан тилга тушган аграр мамлакат иқтисодиёти, ишлаб чиқариши, маънавиятли ёшлари, кўплаб соҳалардаги ютуқлари билан жаҳонга юз тутди. Энг тез ривожланаётган ва энг тинч мамлакатлар қаторидан ўрин олди. Бунинг ортида ҳам Ислом Каримов олиб борган одилона сиёсат, унинг донишмандлиги, узоқни кўзлаб иш қилиши ётибди, десак муболаға бўлмайди.

Бугун Ислом Каримов бошлаб берган буюк келажак йўли унинг издошлари, шогирдлари томонидан муносиб давом эттириляпти. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ресторанларда ёзилган эҳсон дастурхоналари атрофида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ёдга олиниб, унинг эзгу амаллари, халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги учун чеккан заҳматлари ҳақида суҳбатлар бўлди.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга боргани ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбари Тошкент ва Самарқанддаги эҳсон маросимларида иштирок этди. Унда Ислом Каримов ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Республика бўйлаб Ислом Каримов хотирасига эҳсон маросимлари ўтказилди