8 452
Ш.Мирзиёев: "Менга мажлис керак эмас, битта туманга бориб, 10 та хонадонни рози қилиш керак!"
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий вазият билан яқиндан танишиб, ҳудуд раҳбарлари билан бу борада учрашув ўтказди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
"Вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган бор-йўғи 10 корхона мавжуд. Бугунги кунда ушбу корхоналар томонидан етиштирилган маҳсулотларнинг атиги 17,3 минг тоннаси ёки 1,8 фоизи қайта ишланмоқда - бу нима деган гап?
Қўшкўпир, Хонқа, Хива, Шовот ва Янгиариқ туманларида 173,4 минг тонна мева ва сабзавот етиштирилишига қарамасдан, туманлар ҳокимларининг масъулиятсизлиги натижасида бирорта ҳам қайта ишлаш корхонаси ташкил этилмади.
Тасдиқланган дастурга асосан, ушбу йўналишда 2017 йилда 33 та, 2018 йилда 15 та лойиҳа амалга ошириш керак. Бу аҳволда 2018 йил якунига бориб, мева-сабзавотни қайта ишлайдиган корхоналар сони 58 тага етади ва бор-йўғи 9 фоиз маҳсулони қайта ишлаш имконияти туғилади.
Нима учун мен бу рақамларни келтиряпман? Ҳурматли туман ҳокими ва Пўлат Раззоқович (вилоят ҳокими), ёзиб олишингиз керак. Бу жуда муҳим нарса. Нима учун мен шунча пиёда юриб, ҳаммага синчиклаб-синчиклаб тушунтираяпман? Бу бекорга эмас - энди сизлар худди шундай қилишингиз керак.
Менга мажлис керак эмас, битта туманга бориб, 10 та хонадонни рози қилиш керак, иккита корхона ташкил қилиш керак! Унинг тагидаги пировард мақсад нима - ишчи жой. Бир йил шу тизимда ишлайлик, жамият ўзгаради, вазият ўзгаради, одамлар ишонади. Кимга ишонади? Давлатга ишонади!", - дея таъкидлади Президент. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди