Ўзбек болалар адабиётининг кўзга кўринган намоёндаси, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон қутлуғ 70 ёшни қарши олди. Шоир юбилейини кенг жамоатчилик, хусусан, болалар билан нишонламоқда, деб хабар бермоқда Қалампир.уз сайти.
Кеча, 27 январь куни “Bilimdon”, “Dono Word”, “Знайка”, “Excellent” журналлари таҳририяти билан ҳамкорлик қилиб келаётган Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан мазкур нашриёт томонидан ҳам маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда журналлар таҳририяти аъзолари – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, таниқли болалар шоираси Кавсар Турдиева, шунингдек, пойтахтимиздаги 90-умумтаълим мактабининг ўқувчилари, педагогик жамоаси иштирок этишди.
Учрашувда шоир ўзининг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ ёрқин хотиралар ҳамда болалик йилларини ҳам ёдга олди. Тадбирда Анвар Обиджонга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот учун, Анвар Обиджон 1947 йилнинг 25 январида Фарғона вилоятида таваллуд топган. 1964 йилда ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд молия техникумида ўқиган. 1981 йилдан бошлаб у Тошкентга келиб, “Ёш гвардия” нашриёти, “Ёш куч”, “Муштум” журналларида фаолият кўрсатди.
Шоирнинг “Баҳромнинг ҳикоялари”, “Оловжон ва унинг дўстлари”, “Эй, ёруғ дунё”, “Кетмагил”, “Безгакшамол”, “Масхарабоз бола”, “Жуда қизиқ воқеа”, “Олтин юракли автобола”, “Даҳшатли Мешполвон” каби шеърий ва насрий китоблари чоп этилган. Улардан ташқари, адибнинг “Қўнғироқли ёлғончи”, “Паҳлавоннинг ўғирланиши” каби пъесалари саҳна юзини кўрган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади