11:32 / 26.01.2017
8 839

Ўзбекистонда нақд пул берувчи банкоматлар ўрнатилади

Ўзбекистонда нақд пул берувчи банкоматлар ўрнатилади

Марказий банк бугунги кунда пластик картадан нақд пул ечиб олиш муаммосини ҳал қилиш бўйича қатор чора-тадбирларни кўрмоқда. Бу ҳақда Nuz.uz сайтига асосланиб Спутник агентлиги маълум қилди.

Марказий банк вакилининг айтишича, ҳозирда ишлаб чиқарувчи компаниялар билан Ўзбекистонга 2 минг дона инфокиоск ва минг дона банкомат етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу қурилмалар банк бўлимлари ҳамда ходимлари сони 50дан ортиқ бўлган компания ва корхоналарда ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

"Бундан ташқари, нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришда ҳам давом этамиз. Тез орада республикадаги барча савдо ва хизмат нуқталари терминаллар билан таъминланади. Ана шунда нақд пул муаммоси ҳам барҳам топади ", — деди Марказий банк вакили.

Фахриддин Бобоев шунингдек шаҳар ва қишлоқ жойларда мини-банклар сонини ошириш режаси ҳам борлигини маълум қилди. Илгари меъёрга кўра 5 км радиусда битта банк, унинг бўлими ёки мини-банк етарли деб ҳисобланган бўлса, эндиликда мазкур масофани 1 кмгача қисқартириш кўзда тутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда нақд пул берувчи банкоматлар ўрнатилади