Дунёдаги энг бой саккизта ишбилармоннинг бойлиги 3,5 миллиард инсоннинг давлатига тенг. Бу ҳақда Oxfam ташкилоти маълумотига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Тадқиқотда бадавлат ва камбағал инсонлар ўртасидаги фарқ аввалгидан ҳам ошгани айтилади.
Экспертларнинг маълум қилишича, солиқлардан бўйин товлаган тадбиркорлар тўловларни камайтириб, сиёсатга ўз таъсирини ўтказади. Бу эса орадаги фарқни янада оширади.
Ҳисоботда таъкидланишича, триллионга эга бўлган биринчи инсон яқин 25 йил давомида пайдо бўлиши мумкин. Шу билан бир қаторда, ҳар ўнинчи инсон кунига 2 АҚШ долларидан кам пулга яшайди.
«Бутун дунё бўйлаб аксарият кишиларнинг маоши пасаймоқда, уларнинг хўжайинлари эса бонус сифатидаги миллионлаб долларларни олади. Уларда тиббиёт хизматлари ва таълим олишга етарли шароит йўқ, корпорациялар ва энг бой одамлар эса солиқларни тўлашдан бўйин товлайди. Ҳукуматлар ҳам уларга мослашиб олган», - дея маълум қилди Oxfam ижрочи директори Винни Бянима.
Аввалроқ, дунёдаги энг бадавлат инсонларнинг бойлиги 2016 йилда 237 миллиард АҚШ долларига кўпайгани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади