Хитойнинг Гуанси-Чжуанск мухтор ҳудудидаги Дахуа-Яоск мухтор уездида жойлашган Хэчи шаҳри суди мафия ташкилотининг 44 нафар аъзосини казино ташкил қилганлик ва бошқа жиноятлар учун турли муддатларга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди, деб ёзади Кун.уз сайти.
«Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, 2010 йилдан 2014 йилгача бўлган муддат давомида гуруҳ аъзолари Ичжоу шаҳрида бир қатор зўравонлик жиноятлари содир этишган. Ҳукм қилинганлар шунингдек, товламачилик, маҳаллий корхоналар эгаларига таҳдид ва шантажлар қилиш каби жиноятлар билан шуғуллангани аниқланган. Мафиянинг даромади ойига ўртача 500 минг юанни (73 минг доллар) ташкил қилган.
Суд қарорига кўра, жиноий гуруҳ раҳбарлари 25 йил ва 22 йил муддатга қамалди. Бундан ташқари уларнинг мол-мулки мусодара этилган.
Ташкилотнинг яна 42 аъзосига 10 ойдан 20 йилгача бўлган қамоқ жазолари берилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади