АҚШ президенти Барак Обама вице-президент Жо Байденга Президент озодлик медалини топширди, деб хабар беради "Kun.uz". У АҚШнинг энг юқори иккита фуқаролик мукофотларидан бири саналади.
Тантанали маросим Байденни Оқ уйдан кузатиш пайтида ўтказилди.
Обама Байденга ҳазил тариқасида мурожаат қилиб, нутқ сўзлади. “Бу интернет учун бизнинг мустаҳкам дўстлигимиз ҳақида гапиришга сўнгги имкониятдир”, - маълум қилди Обама.
Шунингдек, у Байденга Вашингтонга ташриф буюрган “Рим папаси Франциск билан гаплашиб олиш” учун рухсат берганига ҳам миннатдорчилик билдирди. Обама Байденни поп-қўшиқчи Леди Гага билан дўстлашиб олгани учун ҳам мақтаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Байден президент самолётида Оқ уй ишчиларини қўрқитиш учун турли шумликларни ўйлаб топган экан.
“Бу сиз қачонлардир кўрган энг яхши вице-президент”, - маълум қилди Обама. Байден эса бу вақт кўз ёшларини артиш билан овора эди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Байден – “уддабурон, ишончли, камтарин ишчи, ватанпарвар, бироқ биринчи ўринда ажойиб оила бошлиғи”.
Байден эса ўз нутқида анча кутилмаган ҳазилларга ўчлигини яна бир бор исботлади. У рафиқаси Жилл ҳақида гапирар экан, шундай деди: “Ҳамма мен уни кўпроқ севишимни билади, бунга жиддий сабаблар бор”.
Байден вице-президент конституцияга кўра ўз ҳокимиятига эга эмаслигини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, шундай бўлиши ҳам керак. Байден Обамага турли масъулиятли ишларни топширгани учун миннатдорчилик билдирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради