Дархонда ғилдираклари ўғирлаб кетилган Spark кенг муҳокамага сабаб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-01-2017 | 11:43 ZAMIN.UZ / Жамият / 11 Январ 2017
792

Дархонда ғилдираклари ўғирлаб кетилган Spark кенг муҳокамага сабаб бўлди

Дархонда ғилдираклари ўғирлаб кетилган Spark кенг муҳокамага сабаб бўлди

Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида машина ўғрилари ҳақида навбатдаги пост қолдирилди.

“Хайирли бўлмаган тонг... Бу сўнгги 1,5 ой ичида Дархонда содир бўлган учинчи ана шундай ҳолатдир. Тунда бу туманда машинангизни қолдирманг!”, дейилади ушбу постда.

Унга ғилдираклари ечиб кетилган оқ рангли Spark русумли автомобиль сурати илова қилинган, деб ёзади Кун.уз сайти.

Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган изоҳлар турлича. Айримлар яқин ўртада машиналарни қўйиш жойи 24 соат қўриқлаб турилиши, мана шундай нохушликларга одамларнинг ўзлари сабабчи бўлишини айтишган. Яна бир фойдаланувчи бу ҳазиллигини, ҳайдовчининг ўзи ғилдиракларни ечиб қўйганини айтган. Ўша ерда яқин яшовчи яна бир фойдаланувчи эса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари воқеа жойига етиб келишганини ёзган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.