19:38 / 07.01.2017
6 929

Тайванда 500 га яқин бола мактаб таомларидан заҳарланди

Тайванда 500 га яқин бола мактаб таомларидан заҳарланди

Тайваннинг Тйбэй шаҳридаги мактаблардаги сифатсиз таомдан камида 498 киши заҳарланган. Ба ҳақда Тайвань Маразий ахборот агентлигига асосланган ҳолда Кун.уз хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, Тайбейдаги тўртта бошланғич мактаб ўқувчиларида заҳарланиш ҳоллари 6 январь куни кузатила бошланган. 7 нафар болага гастроэнтерит (ошқозон ва ичак шиллиқ пардасининг вирус ва бактериялар туфайли касалланиши) ташхиси қўйилган, бироқ, уларни шифохонага ётқизиш талаб қилинмаган.

Шундан сўнг, шаҳар маъмурияти таълим масканларига таом етказиб берадиган фирмалар фаолиятини вақтинча тўхтатишга кўрсатма берган. Таомлар намуналари экспертизага юборилган, таҳлил хулосаси 15 кунда маълум қилиниши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тайванда 500 га яқин бола мактаб таомларидан заҳарланди