Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ва Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вакиллари сохта ҳужжатларни сотиш билан шуғулланган фирибгар аёлларни қўлга олишди.
Олинган маълумотларга кўра, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги "Қизил Қақир" қишлоқ фуқаролари йиғинида яшовчи 50 ёшли тадбиркор Марҳабо Баратова қалбаки ҳужжатлар сотиш билан шуғулланган.
"Тезкор ходимлар Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи аёлнинг аризасига асосланиб, Баратовани 4 минг доллар олаётганида қўлга олдилар. Фирибгар аёл бу пулларга олий таълим муассасасини битирганлик ҳақида 2 та сохта дипломни сотмоқчи бўлган", деб айтилди хабарда.
Тергов давомида аёл Бағдод тумани Қўштегирмон қишлоғида яшовчи Н.Кенжаева билан Қирғизистон олий таълим муассасаларини битирганлик ҳақида дипломларга эга бўлган уч кишига Ўзбекистонда уларнинг бу дипломлари нострификациядан ўтгани (хорижий ҳужжатларнинг тан олиниши) ҳақидаги қалбаки маълумотнома сотганлар. Аёллар бу "хизматлари" учун 3 минг доллар олганлар, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Ушбу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади