23:55 / 27.12.2016
7 543

Самарқандда 243та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

Самарқандда 243та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

Самарқанд шаҳар ИИБ ЁХБ ходимлари "Ёнғин хавфсизлиги кунлари" доирасида жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда, деб хабар қилмоқда Зарафшон нашрига асосланиб Спутник агенитлиги.

"Текширувлар жараёнида ёнғин чиқиш хавфи бўлган 243 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. 10 мингдан ортиқ носоз газ ва электр иситиш асбобларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, бартараф этилди", — дейилади хабарда.

Нашрда қўшимча қилинишича, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Каттақўрғон шаҳри, Истиқлол кўчасидаги хонадонларнинг бирида ёнғин келиб чиқди. Аниқланишича, хонадондаги иситиш печидан сизиб чиққан газ ёнғинга сабаб бўлган. Воқеа жойига етиб келган шаҳар ИИБ ЁХБ ёнғиннинг олдини олиш гуруҳи ўт ўчирувчилари офатни бартараф этишди. Эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган ушбу нохуш ҳодиса оқибатида хонадон соҳиби куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 243та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди