13:42 / 26.12.2016
13 280

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Алмазбек Атамбаевни кузатиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Алмазбек Атамбаевни кузатиш маросимида иштирок этди

Аввалроқ, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев амалий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига келгани ҳақида хабар берган эдик.

Рафиқаси билан Самарқанд аэропортига келган олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов кутиб олди.

Қирғизистон Президенти ташрифини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. 2006 йилда Ислом Каримов ташаббуси билан таъмирдан чиқарилган Хайрати Хизр масжид-мажмуасида Қуръон тиловат қилган Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёев таклифи билан “JV MAN Auto-Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасига ташриф буюрди.

Шундан сўнг давлат раҳбарлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишдилар.

Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг навбатдаги босқичларини ўз ичига олган музокаралари бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликнинг келгуси босқичлари бўйича амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди.

Ўзбекистонга рафиқаси билан ташриф буюрган Алмазбек Атамбаевни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев турмуш ўртоғи, Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Ҳошимова билан Самарқанд аэропортида кузатиб қўйди.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганиддан сўнг, Ўзбекистон биринчи ташрифни Президентлардан Алмазбек Атамбаев уюштирди. Мазкур учрашув Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг турмуш ўртоғи Зироат Ҳошимова иштирокидаги илк олий даражадаги учрашув сифатида тарихда қолди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг биринчи хоними Алмазбек Атамбаевни кузатиш маросимида иштирок этди