16:12 / 24.12.2016
11 829

Қирғизистон президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Қирғизистон президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Аввалроқ, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 24 декабрь куни Алмазбек Атамбаев бошчилигидаги делегация ўтирган самолёт Самарқанд аэропортига келиб қўнди. Мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев қарши олди.

Алмазбек Атамбаев Самарқандга ташрифини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Ислом Каримов қабрига гулдаста қўйган Атамбаев унга ҳурмат бажо келтирди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг учрашуви ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ташриф доирасида Самарқандда катта концерт дастурида тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистон президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди