Чоршанба куни «Аэрофлот» компаниясига тегишли SU1871 «Тошкент-Москва» рейсининг A330 самолёти Ўзбекистон пойтахтига парвоз қилганидан сўнг техник носозлик туфайли ортга қайтди, деб хабар қилди «Газета.uz» нашри.
Бу сўнгги 10 кун ичида содир бўлган иккинчи ҳодиса ҳисобланади. 12 декабрда худди шу рейс самолёти (бошқа борт рақамли) бир соат кечикиб учган ҳолда носозлик сабабли тез орада Тошкентга қайтган эди.
Йўловчилар маълумотига кўра, парвоз тахминан 4:45 да амалга оширилган (жадвал бўйича — 4:30 да), бироқ тахминан бир соатдан сўнг экипаж учиш жойига қайтиш зарурати туғилгани ҳақида хабар берган. 6:50 лар атрофида лайнер Тошкентга қўнган.
Пойтахт аэропорти рейсни амалга оширишнинг аниқ вақтини маълум қила олмади. Айни пайтда самолётни текшириш ишлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди