17:48 / 19.12.2016
7 333

Қирғизистонда жамоат жойида сўкинганлар жаримага тортилади

Қирғизистонда жамоат жойида сўкинганлар жаримага тортилади

Қирғизистон парламенти жамоат жойларидаги майда безорилик учун жазо турларини ўзгартирди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга киритилган ўзгартиришлар депутатлар томонидан маъқулланган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Унга кўра, жамоат жойларида сўкиниш, фуқароларга тегажонлик қилиш ва шу каби ҳаракатлар учун энг кам иш ҳақининг 15 бараваригача жарима ҳамда 8 соатлик жамоатчилик ишларига жалб қилиниш ёки 5 суткага маъмурий қамоққа олиниш кўзда тутилган.

Вояга етмаганлар томонидан амалга оширилган майда безорилик эса ота-онаси томонидан энг кам иш ҳақининг 10 бараваригача миқдорда жарима тўланишига сабаб бўлади.

Иш жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш ҳам юқоридаги жарима билан жазоланади.

Гиёҳванд ёки психотроп моддаларни, шунингдек спиртли ичимликларни кўчалар, стадионлар, боғлар, кўп қаватли уйлар ҳовлисида, барча турдаги жамоат транспортида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилиш ёки бу ерларда маст ҳолда пайдо бўлиш энг кам иш ҳақининг 10 бараваригача маъмурий жарима ва 8 соатлик жамоат ишларига жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, ўзгаришларга кўра, вояга етмаган шахсларни тиланчилик, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш энг кам иш ҳақининг 50 дан 100 бараваригача жарима ҳамда 8 соатлик жамоат ишларига жалб этишга сабаб бўлади.

Парламент депутатларининг 111 таси ушбу ўзгартиришларни ёқлаб овоз беришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистонда жамоат жойида сўкинганлар жаримага тортилади