19:30 / 17.12.2016
12 100

Ўқув муассасаларидаги қишки таътилнинг муддати эълон қилинди

Ўқув муассасаларидаги қишки таътилнинг муддати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига асосан, таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини 2016 йилнинг 28 декабридан 2017 йилнинг 10 январига қадар қишки таътилга чиқариш белгиланди.

Аввалроқ 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан қисқа муддатли таътил эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Таътил олий таълим муассасалари меҳнат жамоаси ва талаба-ёшларининг Конституцион ҳуқуқларидан келиб чиқиб, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида доимий яшаш жойларидан иштирок этишларига шароит яратиш мақсадида жорий этилган эди.

Қўшимча таътил эълон қилингани муносабати билан талабалар орасида қишки таътил қисқартирилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Бироқ юқоридаги буйруқдан маълумки, қишки таътил ҳар йилдагидек ўзгаришсиз қолди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқув муассасаларидаги қишки таътилнинг муддати эълон қилинди