Сайёрамиз атмосферасидаги ўртача ҳарорат ҳаддан зиёд тезкорлик билан кўтарилиб бормоқда. Иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш билан бу жараённи тўхтатиш қийин. Бу ҳақида Ҳарвард университети олимларининг маълумотига асосланиб, Proceedings of the National Academy of Sciences журнали хабар берди. Олимлар сайёрани совутиш учун аэрозоллардан фойдаланишни таклиф қилишмоқда.
2015 йилдаги Париж келишуви инсониятнинг сайёрадаги ўртача ҳарорат ошишини 1,5 даражадан ортишига йўл қўймасликни кўзда тутади. Бироқ илмий тадқиқотлар бу мақсадга эришиш учун карбонат ангидрид чиқиндиларини деярли тўлиқ тўхтатиш кераклигини кўрсатмоқда.
Олимлар глобал исишни тўхтатиш учун ёруғлик акс эттирувчи сульфат аэрозолларни қўллашни таклиф қилишмоқда. Катта миқдордаги заррачалар Ер атмосферасини совутишда ёрдам беради. Бунда ягона камчилик уларнинг озон қатламига зиён етказиши мумкинлигидадир. Бироқ олимлар бунинг ҳам иқлим ўзгаришларидаги муаммоларни бартараф этиши даргумон эканлигини таъкидлашмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди