21:56 / 09.12.2016
8 721

Россияда «Эшак» ресторани очилди, Тошкентда «Свинья» таомхонасига нима дейсиз?

Россияда «Эшак» ресторани очилди, Тошкентда «Свинья» таомхонасига нима дейсиз?

Россиялик комик актёр Сергей Светлаков «Эшак» номли ресторан очди. Унинг ресторан рекламаси учун тушган сурати Россиядаги ўзбеклар норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақида «Урал-Ўзбекистон ҳамдўстлик жамияти» вакили Обид Туратов Znak.com сайтига маълумот берган. Обид Туратовнинг айтишича реклама афишасида Сергей Светлаковнинг эшак олдида чопон ва қўлида миллий таом билан ўтириши ўзбек халқи учун «ҳақоратли» образ.

Хабарда айтилишича, Туратов инсон ҳуқуқлари бўйича Свердловск вилояти вакили ва Экстремизмга қaрши кураш марказига мурожаат этган. Шунингдек, у прократурага ҳам арз қилиш ниятида.

«Мен бу реклама афишасини олиб ташлашларига эришмоқчиман. Биласизми, нима учун? Эртага ёш юртдошларимиздан бир, икки киши ширакайф ҳолатда бу рекламаг кўзлари тушиб қолиб, ресторан ойналарини синдириб тўпалон қилмасликларига ким кафолат беради? Бизда Тошкентда нима учундир «Свинья» -деб номланган ресторанлар йўқ-ку! Чунки, бу Россияликлар учун ҳурматсизлик бўларди.»

«Эшак» ресторани рекламаси билан шуғулланувчи компания вакили Ольга Глушкованинг фикрича Светлаковнинг эшак билан тушган суратида ҳеч қандай ҳурматсизлик йўқ.

Ресторан эгалари бу можародан ҳайратдалар. «Биз номимиз билан ҳеч кимни ҳақорат қилмадик. Қолаверса ресторанимиз таомлари ўзбекча эмас, шарқона. Биз кимнидир қадриятларига ҳурматсизлик қилишдан йироқмиз.» — дейди актёр Сергей Светлаков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россияда «Эшак» ресторани очилди, Тошкентда «Свинья» таомхонасига нима дейсиз?