7 848
«Киев – Олмаота» йўналишидаги самолёти ўзбекистонлик маст эркак сабабли қўнишга мажбур бўлди
Самаранинг «Курумич» аэропортида 8 декабрь куни соат 3:00 да «Киев – Олмаота» йўналиши бўйича парвоз қилган Airbus A-319 самолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилди "Kun.uz" нашри.
Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпаниясига тегишли бўлган самолётда 50 нафар йўловчи бўлган. Куйбишев транспорт прокурори ўринбосари Дарья Калиничеванинг хабар беришига кўра, самолёт Самарада маст ҳолатда бўлган йўловчи сабаб 2,5 соат қолиб кетган. У олиб чиқилгач, лайнер белгиланган йўналиш бўйича парвозни давом эттирган.
Маълум бўлишича, 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси самолёт бортида ўз рафиқаси билан жанжаллашиб, уни урган. Лайнер экипажи эса Самарада фавқулодда қўниш ҳақида қарор қабул қилди. Маст тартиббузар полиция бўлинмасига олиб кетилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади