Америка Қўшма Штатлари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловларда ишончли ғалаба қозонгани билан табриклади. Шу билан бирга, Вашингтон минтақадаги барқарорлик сақланишига ва Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатида ислоҳотлар ўтказилишига умид билдирган, Давлат департаменти вакили Марк Тонер журналистлар билан мулоқотида шу ҳақда маълум қилган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
"Умуман, биз Президент в.б. ва Бош вазир Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг янги Президенти сифатида сайлангани билан табриклаймиз. Ўзбекистон ўз тарихининг янги саҳифасини очар экан, биз минтақавий барқарорлик таъминланишига ва кенг миқёсли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар бошланишига умид қиламиз", — деган Тонер.
Унинг таъкидлашича, ЕХҲТ миссияси сайловлардаги "қатор камчиликлар" ва "сайлов жараёнидаги нуқсонлар"ни қайд этганига қарамай, сайловлардаги шаффофлик таъминланганини олқишлаган.
"АҚШ элчихонаси ҳам кузатув ишларини олиб борган", — деган Тонер, унинг натижаларига ойдинлик киритмаган.
2016 йил 4 декабрида Ўзбекистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтди. МСК баёнотига кўра, республика президенти вазифасини бажарувчи Мирзиёев 88,61 фоиз овоз тўплаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди