12:40 / 25.11.2016
7 131

Хатамжон Кетмонов Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди

Хатамжон Кетмонов Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 24 ноябрь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда Uz24.uz хабар беради.

Видеоконференция шаклида ташкил этилган учрашувда номзод Хатамжон Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Сурхондарё вилояти ўзининг иқтисодий салоҳияти, муҳим географик ўрни, табиий имкониятлари билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида аҳамиятга эга. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида мустақиллик йилларида ана шу салоҳият ва имкониятларни воҳа аҳли, бутун халқимиз манфаатлари йўлида ишлатиш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Вилоят иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатлари билан ривожланмоқда.

Тўпаланг гидроэлектростанцияси, Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш заводи, "Шарғун кўмир", "Хўжаикон туз" акциядорлик жамиятлари, "Хонжиза" кон-бойитиш мажмуаси каби йирик саноат корхоналари мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутади. Ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳам жадал ривожланмоқда. Мазкур соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 75 фоизга, ҳудудий экспортдаги улуши 58 фоизга етди. Меҳнат билан банд аҳолининг 80 фоизи ана шу соҳада фаолият кўрсатмоқда.

Дастур партиянинг ғоя ва дастурий мақсадларига, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг парламентдаги кўпчилик - демократик кучлар блокига нисбатан ўзини мухолифат, деб эълон қилгани, бу мухолиф фракция сифатида илгари сурган қатор ғояларга асосланиши таъкидланди.

Корхона ва иш берувчиларнинг тегишли ҳудудлардаги касб-ҳунар коллежларига бириктирилиши ҳамда мунтазам ҳаракатдаги "коллеж - корхона" алоқаларини йўлга қўйиш, ногиронлар меҳнат қилиши учун ихтисослашган корхоналар ташкил этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, жумладан, ушбу мақсадда давлатнинг марказлашган сармоялари ҳисобидан бундай корхоналар тармоғини ривожлантириш ва йирик корхоналарга касаначилик иш жойларини ташкил этиш бўйича мажбурий квоталар белгилаш орқали жисмоний имконияти чекланган шахсларни касаначилик фаолиятига жалб қилишни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Дастурда ўқиш учун шартнома пулини тўлашга қийналаётган кам таъминланган оилалар фарзандларига шартнома пулларини тўлаётган корхоналарни рағбатлантириш, имтиёзли ва бепул малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини тартибга солувчи тегишли қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат самарадорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хатамжон Кетмонов Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди