Ўзбекистонлик милиционерлар Қирғизистонга чорвадор ва унинг отларини қайтаришди. Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазирлигида ўзбекистонлик ҳамкасбларига иқтибос келтирилган ҳолда маълум қилинди.
Таъкидланишича, музокаралар натижасида Қирғизистоннинг Аксий туманида яшовчи Акилбек Бўронбоевни озод қилишга эришилган. Бўронбоев бир ой аввал Ўзбекистон чегарачилари томонидан чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун ҳибсга олинган. У 24 та оти билан бирга ватанига қайтарилган.
Маълум қилинишича, Жалолобод вилоятининг чегараолди ҳудудларида 10 ой ичида 53 от ва 109 майда шохли чорва Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган. Икки давлат мутасадди идоралари вакилларининг учрашуви ва музокаралари натижаларига кўра, Қирғизистонга 49 от ва 109 та майда шохли чорва қайтариб берилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради