Буюк Британия Қироличаси ўзбек қизига хат йўллади (Фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-11-2016 | 09:29 ZAMIN.UZ / Жамият / 18 Ноябр 2016
1 830

Буюк Британия Қироличаси ўзбек қизига хат йўллади (Фото)

Буюк Британия Қироличаси ўзбек қизига хат йўллади (Фото)

«Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10 сабаб» — китобининг махсус сонини август ойида нашриётчилар Буюк Британия Қироличасига тақдим этган эдилар.

Жорий йилда нашр эттирилган китоб билан Қиролича танишиб чиқиб унинг муаллифига хат йўллади, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.

Нома Елизавета IIнинг ишончли вакили томонидан ёзилган бўлиб, унда Қироличанинг совға учун чуқур миннатдорчилиги изҳор этилган ва нашрга омад тилаб қолинган. Шунингдек, Қиролича номига хатлар кўп бўлгани боис нома бироз кечикканини тўғри тушунилиши сўралган.
Буюк Британия Қироличаси ўзбек қизига хат йўллади (Фото)

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.