У муассасада ишламаган яқинларининг номига ҳам ҳужжат расмийлаштириб, 7 млн. 237 минг сўмни ҳийла билан қўлга киритган, деб ёзади Mulohaza.uz сайти.
Лавозим борки, ўзига яраша масъулияти бўлади. Айниқса, мансабдор шахс бўлиш осон эмас. Жумладан, мактаб директори кўп сонли жамоанинг бошлиғи, таълим-тарбия даргоҳининг мутасаддиси саналиб, ҳар бир ҳодисага эътиборли бўлиши, ўзининг ва жамоа фаолиятини қонун талаблари асосида ташкил қилиши лозим. Аммо “Ҳуқуқ” газетасининг 39-сонида келтирилган жиноят тафсилотида Хоразм вилояти Боғот туманидаги умумтаълим мактабларининг бирида директорлик қилган Анварбек Қурбанов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бундай мажбуриятларни назар-писанд қилмади. У 2009 йилдан 2015 йил 3 сентябрга қадар айни шу муассасада бошқарув лавозимида ишлаган.
Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, у икки маротаба мактабга тегишли темир қувурларни сотиб юборган. Сотувдан тушган 1 млн. 500 минг сўм пулни эса чўнтагига жойлаган. Шунингдек, мактабда мавжуд бўлган 15 турдаги жами 5 млн. 746 минг сўмлик товар-моддий бойликларни иш-чиларга бериб юборади.
Бу орада турмуш ўртоғи, синглиси ҳамда ўғлини мактабда ишламагани ҳолда қоровул, ўт ёқувчи лавозимларига расмийлаштириб қўяди. Уларнинг номига иш ҳақи ҳисоблайди. Тўловведомостларига ўзи имзо чекиб бораверади. Йил-лар давомида ушбу ҳийласи эвазига қўлга киритган маблағи 7 млн. 237 минг сўмни ташкил қилди.
Албатта, А.Қурбанов бу каби талон-торожликларни бир ўзи амалга оширмаган. Унга хўжалик ишлари мудири Р.Хўжаев кўмаклашган экан. Уларнинг ҳар иккиси қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришларига тўғри келди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради