11 811
Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига хат йўллаган фуқаро аризасини қайтиб олиш учун 5000 АҚШ доллари талаб қилди ва ….
Шуни афсус билан таъкидлаш керакки, Виртуал қабулхонага йўлланган айрим мурожаатларни ўрганишда муаллифларнинг тамагирлик ҳолатларига йўл қўяётганликлари ҳам аниқланмоқда, деб ёзади Mulohaza.uz сайти.
Хусусан, Муборак туманида яшовчи фуқаро С. Хўжақуловнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири электрон қабулхонасига қилган мурожаати юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилганда, унинг келгусида виртуал қабулхонага мурожаат қилмаслиги ва муқаддам ёзган аризаларини қайтариб олиши эвазига пул талаб қилаётганлиги маълум бўлди.
Вилоят прокуратураси ва Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда мурожаат муаллифи С. Хўжақулов Муборак тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари О. Ишанқуловдан 5000 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан С. Хўжақуловга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади